“Ҳашар – элга ярашар”

ШИНАМ ВА КЎРКАМ

Азалдан халқимиз ҳашар йўли билан масжиду мадрасалар барпо этишган. Бу удум асрлар давомида сақланиб келмоқда. Саховатли юртдошлар элга бош бўлиб, маҳаллалар биноларини қайта қуришаётгани фикримизнинг далилидир.

Шу кунга қадар ўндан ортиқ маҳалла идоралари замонавий қилиб таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. “Турон” маҳалласи биноси ҳам фидоий фуқаролар меҳнати билан кўркам ва шинам кўриниш касб этмоқда.

Бинонинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими сўзга чиқиб, савобли ишга бош қўшган барча-барчага миннатдорчилик билдирди.
Сўнг маҳалла идораси байрамона тарзда очилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM