МАРАФОН ҒОЛИБЛАРИ МУКОФОТЛАНДИ

Бугун эрта тонгдан “Ёшлар ойилиги” муносабати билан веломарафон ўтказилди. Унда мактаб ўқувчилари ва барча маҳаллалардан уюшмаган ёшлар  иштирок этдилар.

И.Бухорий кўчаси бўйлаб ўтказилган веломарафонга 6:00 да Мирбозор қўрғонидан старт берилди. 2,5 километр масофани босиб ўтган пойгачилар “Хотира майдони” (Мотамсаро она ҳайкали)гача етиб келдилар.

Ғолиблар туман ҳокимлиги ва Миллий гвардиянинг Нарпай туман Қўриқлаш бўлими томонидан муносиб тақдирланишди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM