Учрашув

ЭКСПОРТ  ВА ИНВЕСТИЦИЯ РЕЖАЛАРИ  БАЖАРИЛИШИ ЛОЗИМ.

Туман ҳокими туманда фаолият юритаётган йирик инвестopлар ҳамда экспoртёрлар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда туман ҳокими II-чорак учун экспорт режаси амалда 6,0 миллион 955,0 минг АҚШ доллари, яъни 133 фоизга, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни туманга жалб этиш режаси эса 1,3 миллион АҚШ доллари (72,2 фоиз)га бажарилганлигини маълумот учун таъкидлаб ўтди. 

Шу каби корхоналар томонидан экспорт ва инвестиция режаларини бажаришда юзага келаётган муаммолар юзасидан сўз юритилди. Мутасаддиларга муаммоларни қисқа муддатда бартараф этиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.

 Учрашув давомида “Инновацион боғдорчилик” фермер хўжалиги раҳбари М. Остонов томонидан 2022 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган қиймати 3,5 миллион. АҚШ долларлик 1000 бошли чорвачилик хўжалигини ташкил этиш ва сутни қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш бўйича  ҳам келишиб олинди.

Taъкидлаш жоизки, экспорт режаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2687 минг АҚШ долларга ёки 259 фоизга орттириб бажарилган.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM