Спорт

БИР КУНДА ИККИ МУСОБАҚА

Туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Прокурор кубоги учун” каратэ ҳамда аралаш жанг санъати бўйича мусобақа ташкил этилди.

Мусобақани туман ҳокими сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида қисқача кириш сўзи билан очиб берди.

Беллашувларда вилоятимиз туманлари, шу каби Навоий, Қашқадарё вилоятларининг спортчилари ўзаро куч синашдилар.

Бундан ташқари, 1-сон касб-ҳунар мактабининг спорт залида туман ИИБ ҳамда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида ИИО пробация ҳисобида турган ҳамда фаол хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақалари  ўтказилди.

Ҳар иккала турнир ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM