“ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ” КОРХОНАСИДАН 700 МЛН. УНДИРИЛДИ

Мажбурий ижро бюроси Нарпай туман бўлими иш юритувига иқтисодий суднинг қарори билан “Нарпай туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасидан ундирувчилар - турли масъулияти чекланган жамиятлар фойдасига жами 700 млн. сўм қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 
23-моддасига асосан ижро иши юритуви қўзғатилиб, қарздорга ихтиёрий 15 кунлик муддат берилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан 700 млн. сўм ундирувчиларнинг фойдасига тўлаб берилди.
Ҳусниддин ДАСТАМОВ,
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси 
бўлим АМИБ инспектори

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM