“Саловат” маҳалласида давлат хусусий-шерикчилик асосида ташкил этилган мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросимида сўзлаган нутқи

Ассалому-алайкум ҳурматли дўстлар, бугунги тантанамиз қатнашчилари!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3651-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда
давлат-хусусий шерикчилик асосида 40 та мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш режалаштирилган.

Хусусан бугун мазкур 40 та давлат хусусий-шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасалари ичида биринчи бўлиб Саловат маҳалласи ҳудудида жойлашган 50 ўринга мўлжалланган “Болажон” номли янгидан ташкил этилган мактабгача таълим муассасаси ташаббускор тадбиркор Турдиева Заргул томонидан умумий қиймати жами 1 млрд 300 млн сўмлик бино қад ростлаб ишга туширилмоқда.

Мазкур мактабгача таълим муассасасининг очилиши болажонларимиз учун кириб келаётган янги 2019 йил арафасида чинакам байрам туҳфаси бўлиши билан бир қаторда, ушбу таълим муассасасининг ишга туширилиши муносабати билан 12 нафар фуқароларимизнинг бандлиги ҳам таъминланади.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 595-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги ҳар бир маҳаллада биттадан Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, туманимизда ҳозирги кунда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 16853 нафар болаларнинг 4530 нафари яъни 27 фоизи мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган бўлса, 2019 йилда мазкур мактабгача таълим муассасаларининг ишга тушиши муносабати билан қамров сони янада ошади.

Мана бугун ушбу оилавий мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилаётган 13 нафар фуқароларимизга рухсатномалар тарқатилмоқда.

Ҳар бир она ўз фарзандидан кўнгли тинч бўлишини истайди. Ўзлари турмуш ташвишлари билан бандлигида жигарбандлари тарбиячилар қарамоғида бўлишини хоҳлаб боғчага олиб боришади шу мақсадда келаётган янги 2019 йилда хусусий-шерикчилик асосида ва оилавий мактабгача таълим муассасалари сонини янада кўпайтиришимиз лозим.

Ҳурматли дўстлар! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Эътиборларингиз учун раҳмат.

 

Нарпай тумани ҳокими    Б.Жабборов

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM