Заргарлик тармоғини ривожлантириш бўйича президент фармони қабул қилинди

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЗАРГАРЛИК ТАРМОҒИНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2019 ЙИЛ 18 МАЙДАГИ ПФ-5721-СОН ФАРМОНИНИНГ МАЗМУН МОҲИЯТИ ТЎҒРИСИДА

    Мамлакатда маҳаллий заргарлик тармоғини тиклаш ва ривожлантириш бўйича изчил саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги ПФ-5721-сон фармони ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металлардан фойдаланиш имкониятининг берилиши, ишлаб чиқарилаётган маҳаллий заргарлик маҳсулотлари ҳажмини кенгайтириш имконини яратди.

   Шу билан бирга, соҳада тизимли камчиликларнинг мавжудлиги инвестицияларни фаол жалб қилиш, сифатли заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича фаолият юритаётган қувватларни модернизация қилиш ва янгиларини ташкил этиш, ушбу маҳсулотлар экспортини кенгайтиришга тўсқинлик қилиб, тармоқ ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда эди.

       Эндиликда заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ишлаб чиқарувчининг рўйхатдан ўтказилган шахсий тамғасини буюмга босиш шарти билан давлат асиллик даражаси белгисини мажбурий равишда қўймасдан ўзи ишлаб чиқарган, заргарлик ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларнинг асиллик даражасини мустақил белгилаш ва уларга белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изларини қўйиш ҳуқуқи белгилаб берилди.

     Заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи Якка тартибдаги тадбиркорлар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни мустақил равишда чакана тартибда сотиш, шунингдек, аҳолидан қимматбаҳо металл парчалари, қимматбаҳо тошлар ва улардан ясалган буюмларни ишлаб чиқариш мақсадларида сотиб олиш имконияти яратилди.

    Заргарларга  қиймати 5 000 (беш минг) АҚШ долларидан ортиқ бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилди.

     Тадбиркорлик субъектлари олтин изловчилик фаолияти доирасида заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларни таъминлаш учун қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни қазиб олиши мумкин.

      «Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» АЖдан қимматбаҳо металларни ўлчов пластиналари кўринишида, шунингдек, 5 грамм ва ундан ортиқ бўлган оғирликдаги гранулаларни (қимматбаҳо металлар соф оғирлигига қайта ҳисоблаганда) Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг тонгги фиксинги асосида миллий валютада сотиб олишлари мумкин.

       2019 йил 1 июндан бошлаб қимматбаҳо металларни сотиб олиш учун берилган миллий валютадаги тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз харажатларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошадиган, бироқ кредитлар бўйича 5 фоизлик пунктдан ортиқ бўлмаган қисмида қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация қилиш орқали маҳаллий заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми ва Ўзбекистон Банклар ассоциацияси тижорат банклари билан биргаликда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металларни сотиб олиши учун қисқа муддатли револьвер (қайта тикланувчи) кредитларни ажратиш амалиёти жорий этилди.

    2022 йилнинг 1 июлигача белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар, қимматбаҳо металлар ва маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш айланма маблағига қўшилган қиймат ва акциз солиғидан божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод қилинади.

     Тадбиркорлик субъектларига ваколатли давлат органи томонидан бериладиган лицензия асосида аффинаж фаолияти билан шуғулланиш, шу жумладан қуйидаги ҳуқуқлар берилди, жумладан қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш учун биржа савдоларида иштирок этиш;

     аҳолидан қимматбаҳо металларни, шу жумладан олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни, заргарлик буюмларини, уларни ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлган парчалар ва чиқиндиларни сотиб олиш;

        қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш шохобчаларини, шу жумладан мамлакатимиз ҳудудларида очиш.

        Соҳага берилган авзалликлар натижасида ички ва ташқи бозорлардаги заргарлик буюмларига бўлган эҳтиёжни қондиришнинг арзон ва сифатли йўлини очиб беради.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM