"Нарпай болажон" номли ёзги оромгоҳ болажонлар ихтиёрига топширилди

Тумандаги "Тинчлик" маҳалласида жойлашган "Нарпай болажон" номли ёзги оромгоҳ болажонлар ихтиёрига топширилди. Барча қулайликларга эга бўлган ёзги оромгоҳ 3 даврада 300 нафар болажонларни ўз ичига қамраб олади. Ёзги оромгоҳда болажонлар учун ташкил этилган маънавият-маърифат хонаси, кутубхона, фан ва спорт тўгаракларига тўлақонли қатнашишлари учун барча имкониятлар яратиб берилди.

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM