Харид чекини талаб қилиб, фуқаролик бурчингизни бажаринг!

Ҳурматли харидор! Унутманг, харидингиз ёки кўрсатилган хизматлар учун чекларни талаб қилиш орқали Сиз давлат бюджети даромадларининг кўпайишига, вилоятда амалга оширилаётган ижтимоий тадбирларни қўллаб-қувватлашга, ҳудудларни ободонлаштириш, фарзандларингизга таълим муассасаларида яратиб берилаётган шарт-шароитларни янада яхшилашга, талабалар стипендияси, ишчи-хизматчилар ойлик маошлари, шунингдек, яқинларингизнинг ижтимоий нафақа ва пенсияларини ўз вақтида олишини таъминлашга ҳисса қўшган бўласиз!

Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш борасида муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ушбу ислоҳотлар энг аввало аҳолининг турмуш фаровонлигини янада яхшилашга хизмат қилади.

Ҳар бир фуқаро ўзининг жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириши учун, амалга оширилаётган ислоҳотларга бефарқ бўлмаслиги, уларнинг аҳамиятини тушуниб етган бўлиши лозим.

Ислоҳотларни амалга оширишда давлат бюджети маблағларининг ўрни беқиёс. Ҳар бир фуқаро давлатимизнинг иқтисодий таянчи ҳисобланган солиқларнинг бюджетга тўлиқ тушишига ўз ҳиссасини қўшиши керак.

Сиз ҳам ватанимизнинг иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссангизни қўшмоқчимисиз? Марҳамат ҳар бир амалга оширган харидингиз учун харид чекини талаб қилиб олиш орқали бу вазифани маълум маънода уддалаган бўласиз.

Ҳар биримиз кундалик эҳтиёжимиз учун турли маҳсулотлар харид қиламиз, хизмат кўрсатиш шохобчаларидан фойдаланамиз. Лекин аксарият истеъмолчилар харид учун тўловни амалга оширгач, харид чеки берилмаётганига кўпам эътибор бераверишмайди.

Хўш, харид чекини олиш шу қадар муҳимми?

Албатта. Бу юртимиз ва юртдошларимиз фаровонлигини, она диёримиз ижтимоий-иқтисодий юксалишини таъминлашда жуда муҳим аҳамият касб этади. Савдо-сотиқ муносабатларида харид чекларини талаб қилиб олиш, фуқаролик бурчингизни бажариш билан бирга маблағларни банкдан ташқари ноқонуний айланишини олдини олган бўласиз.

Кирим қилинган маблағдан корхонанинг тушуми сифатида давлат бюджетига солиқ тўловлари ундирилади.

Бу эса иш ҳаққимиз, пенсия ва нафақалар, стипендия ва бошқа тўловларни ўз вақтида амалга оширилиши ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтиришига хизмат қилади.

 Шунинг учун ҳам харид чекини талаб қилиб олиш ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан жуда катта аҳамиятга эга.

Лекин харид чекини талаб қилиб олишнинг бошқа афзалликлари ва қулайликлари ҳам борлигини унутманг!

Аввало, харидингиз учун олган чекларингиз сифатсиз маҳсулотларни қайтаришда асос бўлади.

Мисол учун, Сиз савдо дўконидан телевизор харид қилдингиз. Орадан кўп ўтмай телевизорнинг сифатсизлиги аниқланди. Аммо сотувчи харидорга тўлов харид чеки бермаганлиги учун телевизорни бошқасига алмаштириб олишда муаммо юзага келади.Ушбу ҳолатда харид чеки олишнинг нақадар муҳим эканлигини тушунган бўласиз.

Бундан ташқари, харид чеки фақат кафолат қоғози бўлибгина қолмай, унинг ёрдамида савдо қоидалари бузилишининг олди олинади, нақд пулларнинг вақтида банкка кирим қилинишига эришилади.

Шундай экан, савдо ва хизмат кўрсатиш субъектларида харидингиз учун сотувчилардан харид чекини беришни талаб қилинг!

Унутманг, харидингиз ёки кўрсатилган хизматлар учун чекларни талаб қилиш орқали фарзандларимизнинг умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида бепул таълим олишларини, турли олий ўқув юртларида таълим олаётган фарзандларингизнинг стипендияларини,