"Ҳуқуқий ахборот куни" тадбири

“Ҳуқуқий ахборот куни” муносабати билан

ТАБРИК СЎЗИ

 

Ассалому алайкум, ҳурматли тадбир иштирокичилари!

Азиз фуқаролар, ватандошлар!

Мана бугун туманимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, қонунийликни мустаҳкамлаш  мақсадида ўтказилаётган “Ҳуқуқий ахборот куни” тадбири билан Сиз азизларни чин қалбдан табриклайман.

Ушбу тадбирда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга шу билан биргаликда аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, давлат хизматлари кўрсатиш, тиббий хизмат кўрсатиш, ишсиз аҳолини бўш иш ўринларига таклиф этиш, имтиёзли кредит олиш шартлари, иссиқхона, парандачилик, балиқчилик, чорвачилик ва асаларичилик каби тадбиркорлик фаолиятининг тартиблари, имтиёзлари юзасидан маҳорат дарслари ва бошқа шу каби тадбирлар ташкил қилинган.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад - аҳолини тадбиркорликка жалб этиш орқали ишсизликни олдини олиш, аҳоли фаровонлиги ва турмуш тарзини янада яхшилаш,  шунингдек  соғлом бўла туриб, ишсизликдан ёки етарли шароит яратиб берилмаганлигидан норози бўлган фуқароларнинг мулоҳаза қилишини таъминлашдан иборатдир.

Сизларга ушбу тадбирдан унумли фойдаланган ҳолда тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар олиш имконияти яратилган.

Бундан ташқари жорий йилда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан татбиқ этилган бешта муҳим ташаббус доирасида тайёрланган кўргазмалар ва турли хилдаги чиқишлардан баҳраманд бўлишларингиз мумкин.

 

ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!

Нарпай тумани ҳокими   Б.Жабборов

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM