Нарпайлик спортчи Худойқулов Лочинбек Зохиджон ўғлини тантанали табриклаш маросими бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 13-15 сентябр кунлари Ҳиндистоннинг New-Delhi шаҳрида Самбо кураши бўйича Осиё давлатлари ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида 65 килограмм вазнда фахрли биринчи ўринни қўлга киритган Нарпайлик спортчи Худойқулов Лочинбек Зохиджон ўғлини тантанали табриклаш маросими бўлиб ўтди. Худойқулов Лочинбек Зохиджон ўғли туман ҳокимлигининг совғалари билан тақдирланди. Ушбу тадбирда туман раҳбарлари, фахрийлар ва Дўстлик маҳалласининг 250 нафардан зиёд фуқаролари иштирок этди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM