Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди

Мамлакатимизда мўътабар аёл зотига муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг жамиятимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган хотин-қизларни рағбатлантириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-2326-сонли ва 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармонларига асосан 2019 йил 25 сентябрь куни тумандаги 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. 

Ушбу танловда “Оила” маркази вилоят бошқармаси бошлиғи в.в.б. Насриева Сожида Бахромовна  таклиф этилди.

        Танловда тумандаги 70 та умумтаълим мактаблари, 2 та олий ўқув юртлари ҳамда 3 та касб-ҳунар коллежларидан  жами 121 нафар ўқитувчи ва ўқувчи қизлар иштирок этишди.

        Танлов Низом асосида 7 та (адабиёт, фан, таълим, маданият, санъат, жамоатчилик ва спорт) йўналишлар бўйича олиб борилди ва ҳар бир йўналиш учун 3 нафардан ишчи гуруҳ аъзолари номзодларнинг ҳужжатлари, уларнинг қўлга киритган ютуқлари, билим савияси ҳамда дунёқараши юзма-юз мулоқотларда мукаммал ўрганилди.

       Олиб борилган танлов натижаларига кўра, ишчи гуруҳ аъзолари  томонидан 7 та йўналиш бўйича 7 нафар номзодлар  вилоят босқичида иштирок этиши тавсия қилинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM