РАССОМ УСТАХОНАСИДА

                Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида, “Ўзбеккенти” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи  ҳайкалтарошлик фаолиятини юритаётган Хожиакбар Шарипов устахонасида  “Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси ўтказилди.

               Тадбирда ўқувчилар рассомчилик, тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик ҳамда қалам тасвир йўналишлари ҳақида саволлар билан мурожаат этдилар. Ҳиндистонда бўлиб ўтган Халқаро “Шанкар” рассомлар кўрик -танловининг кумуш медаль соҳиби Хожиакбар Шарипов ўқувчиларга ўзининг ишлари тўғрисида тушунча ва маълумотлар берди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM