ГУЛЗОРГА АЙЛАНАЁТГАН МТТ 

         43-мактабгача таълим ташкилоти қайта таъмирдан чиқарилиб, замонавий кўриниш касб этган.  Шинам ва ёруғ хоналарда кичкинтойлар яйраб, тарбия олишмоқда.

      Айни пайтда Нодира Бердиева раҳбарлик қилаётган бу масканда ободонлаштириш ишларига жиддий киришилган. Ҳудудга 60 туп арча ва бошқа манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Шу каби  40 тупдан ортиқ мевали кўчат, 6-7 хил турдаги гуллар уруғи экилди.

 

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM