МУАММОЛАР ЕЧИМ ТОПМОҚДА

                   “Янгиариқ” маҳалла фуқаролар йиғини  аҳли билан бўлган учрашувда туман ҳокими энг аввало, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш, маҳалла маркази, гузарларни ободонлаштиришга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида сўз юритди.  Шунингдек, ёшларнинг билим олишлари, бўш вақтларини мазмунли ташкиллаштириш, ўсмир йигит-қизларни назоратсиз қолдирмаслик масалалрини илгари сурди.

                     Шахсий томорқадан унумли фойдаланиш, аҳоли чорвасини ривожлантириш, кичик бизнесни  йўлга қўйиш ҳам эътибордан четда қолгани йўқ.

               Аҳоли томонидан тадбиркорлик фаолияти учун кредит, айрим кўчаларда симёғочларни янгилаш ҳақида мурожаатлар тушди. Айни пайтда тижорат банклари, электр тармоқлари корхонаси масъуллари муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берилди ва назоратга олинди.      

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM