БАДИИЙ АДАБИЁТЛАР ФАОЛ ЁШЛАРГА

         52-умумтаълим мактабида туман ҳокими Ботир Жабборов  “Қозикент” ва “Дедан” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи уюшмаган ёшлар билан учрашув ўтказди.

         Учрашувда туман ҳокими энг авввало, бутун дунё аҳлини ташвишга солаётган коронавирус касаллиги ҳақида, гарчи мамлакатимизда ушбу хасталик аломатлари аниқланмаган бўлсада бунга бефарқ қарамаслик, шахсий гигиенага риоя этиш зарурлиги хусусида сўз юритди. Шундан сўнг юртимизда ёшларнинг билим олишлари учун яратилган шароитлар, эркин касб танлаш имконияти юзасидан фикр билдирди.

         Ўз навбатида ёшлар томонидан электр энергиясидаги узилишлар, йўлларни таъмирлаш, шу мактаб атрофидан пиёдалар йўлакчаси ташкил этиш масалаларида мурожаатлар бўлди. Туман ҳокими мурожаатларни ҳал қилиш тўғрисида тегишли ташкилот раҳбарларига  топшириқлар берди.

         Учрашувда бир қатор фаол ёшларга бадиий адабиётлар совға қилинди.   

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM