Янгиликлар

СЕМИНАР

Бугун “Agro gold spring” кўп тармоқли фермер хўжалигида чорвачилик ва наслчиликни ривожлантиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Семинарда туман ҳокими Ботир Жабборов, вилоят ҳокими ўринбосари Феруз Абиловлар иштирок этиб, чорва молларига кўрсатилаётган ветиринария хизмати, наслли қорамолларни кўпайтириш, озуқа базасини яратиш борасида фикрлар билдиришди.
Семинар сўнгида аҳолига хизмат кўрсатувчи янги ветиринария участкаси биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

ПЕШМА – ПЕШ ЕТКАЗИБ БЕРИЛАДИ

Нарпай тумани ҳокими Ботир Жабборов “Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти зирабулоқ кўмир  омборхонасига ташриф буюрди. Кўмир захираси ва аҳолига етказиб берилиш ҳолатини кўздан кечирди.

ҚУРБОНЛИК КЕЛТИРИЛДИ

Кўк ота жоме масжидида туман ҳокими Ботир Жабборов ва қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбарлари қурбонлик келтиришди. Қўй сўйилиб, қуръон тиловат қилинар экан, деҳқончилик ва бошқа сохалар ривожига барака тилаб дуога қўл очилди.

КАЙФИЯТГА КАЙФИЯТ УЛАШМОҚДА

“Янги Ўзбекистон – янгича данёқараш” мавзусида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари иштирокчилар кайфиятига кўтаринкилик бахш этмоқда.
Бугун “Қозиёқли”, “Чархин”, “Хўжақўрғон”, “Гулистон” ва “Янгиобод” маҳаллалари аҳли ўртасида ўтказилаётган тиадбирларда шоирлар, санъаткорларнинг чиқишлари барчага манзур бўлаётир.

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Нарпай тумани халқ таълими бўлимига қарашли мактабларда ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилган тадбирлар жараёнидан фотолавҳалар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM