Янгиликлар

3 ТОННА КЎМИР ЕТКАЗИЛДИ

Куни кеча вилоят прокурори туманимизга ташриф буюриб, “Хўжакарзон” маҳалласида яшовчи 99 ёшли Соч момо Раҳматованинг хонадонида бўлганлиги ҳақида маълумот берган эдик. 
Бугун туман ҳокимлиги ҳамда “Кўмир таъминот” МЧЖ Зирабулоқ омбори  вакиллари ҳам Соч момонинг ҳолидан хабар олдилар. Онахоннинг хонадонига эса 3 тонна кўмир етказилди.

 

ТУМАН ҲОКИМИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИДА

  Туман ҳокими Ботир Жабборов “Дўстлик”, “Манғит”, “Чайкал”, “Тепақўрғон” ҳамда Муқимий номли маҳаллаларида ўтказилган "Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" мавзусидаги тарғибот тадбирларида иштирок этди.

 

 

 

 

 

ШИФОКОРЛАР ПИЁДА ЮРИШДИ

Нарпай туман тиббиёт бирлашмасида “Соғлом хаёт” дастури доирасида "Автомашинасиз 10 кун" акцияси бошланди. Бирлашма бошлиғи Ғулом Эргашев раҳбарлигида барча  ўринбосарлар, бўлим бошлиқлари ва катта ҳамширалар ишга пиёда боришди.

ЯНА 3,5 КИЛОМЕТР

Нарпай туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан амалга оширилаётган ишлардан халқимиз жуда мамнун.
Бу гал йўлсозлар “Соҳибкор” маҳалласидаги 3,5 километрлик кўчага асфальт ётқиздилар.

МАҲАЛЛА ФАОЛИЯТИГА НАЗАР

Бугун туманимизга Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликларидан ишчи гуруҳ ташриф буюрди. 
Ишчи гуруҳ томонидан маҳаллада амалга оширилаётган ишлар ва профилактика инспекторларининг хизмат фаолияти ўрганилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM