Янгиликлар

ТУМАНДА ЯНА 5 ТА ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ОЧИЛДИ

Туманда инвестиция дастури асосида Саловат маҳалласида 1-сон, Алишер Навоий маҳалласида 13-сон, Мустақиллик маҳалласида 65-сон ҳамда «Обод қишлоқ» давлат дастури доирасида Янгиариқ маҳалласида 12-сон ва Сохибкор маҳалласида 14-сон мактабгача таълим муассасалари реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Партия дастурини тузишда сайловчилар фикри бош мезон!

Ўтаётган йилда мамлакатимиз ҳаётида ўта муҳим сиёсий тадбир-Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайловлар бўлиб ўтади.

НАРПАЙ ТУМАНИДА ЯНА 1 ТА ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ОЧИЛДИ

Нарпай тумани "Сохибкор" маҳалласида «Обод қишлоқ» давлат дастури доирасида 14-сонли мактабгача таълим муассасаcи янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди. Фойдаланишга топширилган мазкур боғча "Бинафша" номли 75 ўринга мўлжалланган бўлиб болаларга сифатли таълим-тарбия олиши учун барча шарт-шароитлар яратилди. Тўгараклар фаолияти тўлақонли йўлга қўйилди.

2-сектор ҳудудида спортнинг футбол, кураш, стол тенниси, бадиий гимнаситика ва шахмат турларидан  мусобақалар ташкил қилинди

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни бўш вақтларини ташкил қилиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг 2-ташаббуси Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларни спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида Нарпай туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан  2019 йил 13 июн санасида туман 2-сектор ҳудудида спортнинг футбол, кураш, стол тенниси, бадиий гимнаситика ва шахмат турларидан  мусобақалар ташкил қилинди. 

Ёшлар маданият истироҳат боғида Кўчма кино ўз фаолиятини бошлади

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида Ўзбеккино миллий агентлиги Самарқанд вилоят бўлими томонидан туман марказидаги Ёшлар маданият истироҳат боғида Кўчма кино ўз фаолиятини бошлади. Бунда болажонлар учун сара мултьфильмлар ҳамда ёшлар ва катталар учун янги ўзбек бадиий фильмлари намойиш этилади. Туманимиз аҳлини маданий ва маънавий ҳордиқ чиқаришлари учун лутфан таклиф этамиз.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM