Янгиликлар

ТЕХНИКАЛАР МАВСУМГА ШАЙ

Бу йил туманимиз бўйича 5720 гектар  майдонда  ғалла парваришланмоқда. Ҳадемай ғалла ўрими мавсуми бошланади. Бунинг учун  ўрим комбайнлари ҳозирлаб қўйилган.

Бугун мавсумда қатнашувчи комбайнларнинг техник ҳолатини кўздан кечириш мақсадида туман ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда қишлоқ хўжалиги масъуллари томонидан назорат тадбирлари ўтказилди.

САЙЛОВЧИ ВА ДЕПУТАТ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  депутати Шербек Бўронов “Қозикент”  маҳалласида бўлиб, “Темир дафтар”га киритилган Марҳабо Самарованинг ҳолидан хабар олди. Фуқарога  микротўлқинли печ совға қилди.

ДАСТЛАБКИ НАТИЖАЛАР

Йилнинг илк ҳосили – пилла хирмони тикланмоқда. Айни пайтда дастлабки натижалар бўй кўрсатди.  Тўра Ботиров номли фермер хўжалиги бўйича давлатга пилла топшириш режаси уддаланди. 
 Пиллакорлар  режадаги 350 килограмм “кумуш тола”  ўрнига 377 килограмм ҳосил топшириб, режани 107 фоизга бажардилар.

​​​​​​​ЎҚУВЧИЛАР ИМТИҲОН ТОПШИРИШЯПТИ

Маълумки, умумтаълим мактабларида имтиҳонлар бошланди. Битирувчилар ва синфдан синфга кўчаётган ўқувчилар йил давомида олган билимларини яна бир бор синовдан ўтказишмоқда.

Туман ҳокимининг ўринбосари Дўстмурод Носиров тегишли мутасаддилар ҳамроҳлигида  25-умумтаълим мактабида бўлиб, имтиҳон жараёнларини кузатди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM