Янгиликлар

#Тайинлов #Самарқанд #Vacancy_argos

Амонтошев Ферузбек Самидин ўғли — Самарқанд вилоят Нарпай тумани Халқ таълими бўлими Таълим сифати мониторинги бўлими бош инспектор-методист вакант лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

Бунга қадар Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги 41-сонли умумтаълим мактабида тарих фанидан ўқитувчи  лавозимида фаолият юритиб келган.

“МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТИЗИМИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Туман ҳокими эрта тонгдан “Қозиёқли” маҳалласида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

“Маҳаллабай” иш юритишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан масъул ходимлар билан суҳбатлашди.

ОБОДОНЧИЛИК

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни олдидан Мотамсаро она ҳайкали атрофида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 

Туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ҳудудга ранг-баранг гуллар экишмоқда

НУРОНИЙЛАР ИЛК ЙЎЛОВЧИЛАР

Нуронийлар ва фаол фуқаролардан иборат гуруҳ туманга ажратилган янги автобуснинг илк йўловчилари бўлди. Улар дастлаб, “Кўкота”, сўнг “Хўжакорзон ота” қадамжоларини зиёрат қилдилар. Қуръон тиловат қилиниб, юртга тинчлик, элга омонлик сўраб дуога қўл очилди.

Диққат, эълон!

ТУМАН ҲОКИМИ КУБОГИ УЧУН

Ҳурматли Нарпайликлар! Спортнинг волейбол  тури бўйича  “Ҳоким кубоги учун” мусобақа ташкил этилганлигидан хабардормисиз?  Унда  ўзингиз яшаётган маҳалланинг уюшмаган ёшларидан иборат жамоа тузиб, мусобақада иштирок этинг!

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM