Янгиликлар

Ҳурматли  тадбиркорлар! 

Ҳафтанинг ҳар душанба куни туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва уни жойида ҳал қилиш учун  сайёр қабул ўтказилади. Мурожат ва қабулга ёзилиш учун +998974051712 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

ТАДБИРЛАРДА ҲАЁТ ЖИЛОСИ

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” мавзусидаги тарғибот тадбирлари “Тортувли”, “Ўзбекистон”, "Тошкўприк”, “Баркамол”, “Халқабод” ва “Соҳибкор”  маҳаллалари аҳли ўртасида ўтказилди.
Тадбирларда Самарқанд ветеринария медицинаси институти ректори Худойназар Юнусов иштирок этди.

ҚУВИРЛАР ЯНГИЛАНМОҚДА

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ Нарпай филиали томонидан “Нарпай” маҳалласида сув қувирларини янгилаш ишлари олиб борилмоқда.

ДАРЁГА ЗАРАР ЕТКАЗМАНГ

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Нарпай туман инспекцияси назорат инспекторлари доимий равишда кузатув рейд тадбирларини олиб боришмоқда. Бу галги тадбирда “Тоткент” маҳалласи фуқароси А.И. ўзига тегишли бўлган юк ортувчи техника воситаси ёрдамида ноқонуний тарзда Зарафшон дарёси муҳофаза қисмида бошқа техникага қум-шағал ортаётганлиги аниқланди.

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИДА

“Аҳиллик”, “Кўк ота”,  “Нарпай”, “Мустақиллик”, “Янгиариқ” ва “Беклар” маҳаллаларида ўтказилган “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” мавзусидаги тарғибот тадбирлари иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM