Янгиликлар

ТАВСИЯЛАР БЕРИЛДИ

Туман ҳокими Ботир Жабборов нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ишини кўздан кечирди. Муассасаларнинг қиш мавсумига ҳозирлиги, болажонлар учун яратилган шароитлар ўрганилди. Ходимларга фаолият давомида карантин қоидаларига қатъий риоя этиш юзасидан тавсиялар берилди.

МУСАБАҚА ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Нарпай туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Самарқанд вилоят қўриқлаш бошқармаси 7-алоҳида отряди ходимлари ўрастида спортнинг енгил атлетика тури бўйича  мусобақа ташкил этилди. Мусобақада 200 нафардан ортиқ миллий гвардия ходимлари иштирок этиб, ғолиблик учун беллашдилар. Якуний натижаларга кўра аниқланган ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланишди.

МАКТАБЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Нарпай тумани ҳокими Ботир Жабборов умумтаълим мактаблари фаолияти билан яқиндан танишиб чиқмоқда.  Илм масканларида карантин қоидаларига риоя этилиши, ўқиш ва ўқитиш ишлари учун яратилган шароитлар, қиш мавсумига тайёргарлик ўрганилмоқда.

Фуқаролар диққатига!

Шу йил 12 ноябрь соат 10:00 дан 13:00 га қадар Нарпай туман Халқ қабулхонаси биносида жиноят ишлари ва маъмурий ишлар бўйича туман суди раислари, фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туман суди судьяси фуқаролар билан сайёр қабул ўтказишади.
Ушбу сайёр қабулда қатнашиш истагида бўлган фуқаролар белгиланган вақтда юқорида кўрсатилган мазилга ташриф буюришлари мумкин.

ЯНГИ РЕЙТИНГ ТИЗИМИ

Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида раҳбарлар фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида  семинар бўлиб ўтди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилоят филиали директори Рустам Қобилов иштирок этди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM