Янгиликлар

Ёз ўтмоқда соз!

"Нарпай болажон" болаларни ёзги дам олдириш оромгоҳида туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши билан хамкорликда болалар ёзги оромгоҳларида дам олувчи болалар иштирокида спортнинг гимнастика туридан мусобақалар ўтказилди.

“Халқаро Олимпия куни”га бағишлаб спорт мусобақалари ва тадбирлари ташкил қилинди.

2019 йил 6 июл санасида Нарпай тумани “Ёшлик” истироҳат боғи ҳамда БЎСМ спортзалида  “Халқаро Олимпия куни”га бағишлаб  спорт мусобақалари ва тадбирлар ташкил қилинди. “Халқаро олимпия” кунини кўтаринки кайфиятда ташкил қилиш мақсадида туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, мактабгача таълим бўлими, халқ таълими бўлими, тумандаги касб-ҳунар коллежлари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг уюшмаган ёшлари, туман ёшлар иттифоқи, Болалар ўсмирлар спорт мактаби, туман маданият бўлимларидан 920 нафар

Ҳоким ва ёшлар учрашуви

30 июн Ўзбекистонда ёшлар куни. Ушбу кун муносабати билан Нарпай тумани Давр Нур маросимлар саройида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Туман ҳокими Ботир Жабборов барча Нарпай ёшларини ушбу катта тантана билан табриклади. Учрашувда ёшларнинг саволлари, таклиф ва истакларини тинглаб, уларни барчасини амалга ошириш, ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди. Учрашувда ушбу йил касб-ҳунар коллежларини аъло баҳоларга битирган ёшларга имтиёзли дипломлар топширилди.

Вилоят бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг кўрик-танлови бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида ўтказилаётган вилоят бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг кўрик-танлови бўлиб ўтмоқда. Ушбу танловда Нарпай туман маданият бўлимининг “Зарбулоқ” ашула ва рақс ансанбли ҳам фаол иштирок этмоқда. Тумандаги 13-27-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаблари билан ҳамкорликда Каттақўрғон драма театрида бўлиб ўтмоқда.

27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни ҳамда 30 июн “Ёшлар куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Жорий йилнинг 26 июн куни туман ҳокимлиги томонидан тумандаги Ёшлар истироҳат боғида "27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" ҳамда 30 июн “Ёшлар куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил қилинди. Тадбирда тумандаги секторлар раҳбарлари, ташкилотлар раҳбарлари, кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари ходимлари, тумандаги барча фаол ёшлар иштирок этдилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM