Янгиликлар

Болажонлар оромгоҳларда ёзги таътилларини мазмунли ва эсда қоларли ўтказишмоқда!

Ёз ўтмоқда соз!

Нарпай туманида болажонларнинг ёз мавсумини мазмунли ва мароқли ўтказишлари учун 1 та доимий оромгоҳ ва 4 та кундузги оромгоҳлар фаолият юритмоқда. Доимий оромгоҳ 100 ўринли бўлиб уч мавсум болаларни қабул қилади. Доимий оромгоҳимиз жорий йилнинг 7 июнидан иш фаолиятини бошлади.

Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга қаратилган спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Шу муносабат билан туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган спортнинг муай-тай туридан туман биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 100 дан ортиқ спортчи ёшлар қатнашди.

Бош вазир қабулхоналари орқали тадбиркор муаммоси тезкорлик билан ҳал этилади

Жорий йилнинг 22 июнь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Президентимизнинг шу йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти ҳақида тушунча бериш мақсадида тадбиркорлар билан давра суҳбати ўтказилди.

"Ибратли оила" кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди

Жорий йилнинг 21 июнь куни тумандаги 27-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими томонидан "Ибратли оила" кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Танловда "Қозиёқли", "Зоир ота", "Хўжақўрғон", "Зирабулоқ", "Болғали" маҳаллаларидаги оилалар "Бу менинг оилам", "Оилам фотоальбомлари", "Оила - муқаддас қўрғон" тезкор савол жавоблари, "Оила мустахкамлиги - юрт тинчлиги" мавзуларида саҳна кўриниши шартлари бўйича ғолиблик учун беллашдилар.

НАРПАЙЛИКЛАРНИНГ ЯНА БИР ЮТУҒИ

Нарпай тумани деҳқонлари вилоятда биринчи бўлиб давлатга ғалла топшириш режасини шараф билан уддаладилар. 222 та фермер хўжалиги аъзолари 5690 гектар  майдонда ғалла парваришладилар.  Самарали меҳнат туфайли давлат хирмонига 13033 тонна ўрнига 13036 тонна дон топширишди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM