Янгиликлар

Муаммоли масалаларини ҳал этиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди

Тумандаги 4 та сектор раҳбарлари томонидан жорий йилнинг 3 апрел куни 1-сектор ҳудудидаги Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 42-умумтаълим мактаби биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Муаммоли масалаларини ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилиб, 15 нафардан ортиқ мурожаатлар бўйича чора-тадбир белгилаб олинди. 

Муаммоли масалалар юзасидан сайёр қабул ўтказилди

Жорий йилнинг 4 апрел куни тумандаги Тоткент маҳалласида жойлашган 15-умумтаълим мактаби биносида туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Фуқаролар томонидан муаммоли масалалар юзасидан қилинган мурожаатлар тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб 12 нафар фуқароларнинг муаммолари жойида ҳал қилиниб 5 нафар фуқаронинг масалалари тегишли ташкилотларга юклатилиб 3 кун муддат ичида бартараф қилиш чораси кўрилиши тўғрисида топшириқ берилди. 

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини янада кенгайтиришга қаратилган давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 3 апрел куни туманда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини янада кенгайтиришга қаратилган туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан тумандаги 15-21-22-19-мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ўртасида давра суҳбати ўтказилди.

Нарпай тумани ҳокими Жабборов Ботир Шукурович ўзи ўқиган 17-умумий ўрта таълим мактабига китоблар совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев хайрли ташаббусни илгари суриб, бош вазирдан бошлаб ҳар бир раҳбарни ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишга даъват этган эди. Бу эзгу ташаббусдан кўзланган мақсад — ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммавийлаштиришдан иборат, албатта. Зеро, китоб инсонни тарбиялайди, улғайтиради, юксак одоб-ахлоқни, инсоний фазилатларни шакллантиради.

Image_tadbir: 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM