"Ёшлар шахмат тахтаси" туман босқичи ўтказилди
12.02.2019 - 19:50Жорий йилнинг 12 феврал куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман халқ таълими бўлими ва туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 55-умумтаълим мактабида "Ёшлар шахмат тахтаси" Республика очиқ мусобақасининг туман босқичи ўтказилди. Мусобақада 220 нафардан ортиқ ёшлар ўз маҳоратларини синаб кўрдилар ва 6 та ёш тоифасида 12 нафар ёшлар вилоят босқичига йўлланмани қшлга киритишди.