Янгиликлар

ЯНГИ КООПЕРАТИВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

   “Оқ олтин” маҳалласи ҳудудида тикувчилик йўналишида “NARPAY YORQIN HAYOT” ишлаб чиқариш кооперативи ташкил этилди. Хитой тажрибаси асосида ташкил қилинган ишлаб чиқариш кооперативига 30 нафар “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган ишсиз хотин-қизлар аъзо сифатида бириктирилиб, бандлиги таъминланди.

НАРПАЙНИНГ ЖАНГЧИ ЎҒЛОНЛАРИ

Оналар кўзёшин туролмас  тийиб,
Оталар тек қотган, бўғзида жони.
Эгнига сарғайган тўнини кийиб,
Фронтга жўнади Нарпай ўғлони.

Улар ёлғиз эмас, улар кўп эди,
Барчаси бир вагон ичра тўп эди.
Баралла – “Фашистни  янчамиз”, – деди, 
Фронтга жўнади Нарпай ўғлони.

ЯНА БИР ҚАТОР ОИЛАВИЙ БОҒЧАЛАР ИШ БОШЛАЙДИ

Туман ҳокими  оилавий болалар боғчаси очиш истагида бўлган тадбиркорлар билан учрашди. Туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида бўлиб ўтган ушбу учрашувда оилавий болалар боғчаси фаолиятини йўлга қўйиш учун уларга тўсқинлик қилаётган камчиликлар  ўрганилди.

ЖОЗИБАЛИ РАҚСЛАР

Туман ҳокимлиги маданият бўлими ҳамда 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамкорлигида 29 апрель – Халқаро  рақс кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Тадбирда 1-сон маданият маркази ва 13-сон БМСМ рақс тўгараклари аъзоларининг жозибали рақслари намойиш этилди.

“ИСЛОМОБОД”ДА НИМА ГАПЛАР?

Бугун “Исломобод” маҳалласи аҳлининг муаммоларини ўрганиш, уларга амалий ёрдам бериш мақсадида вилоят ҳамда туманнинг тегишли ташкилотлари раҳбар ва ходимлари иш бошлашганининг иккинчи куни. 

Туман ҳокими ва прокурори ушбу маҳаллада бўлиб, ташкилотлар раҳбарларига бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан аниқ топшириқлар бердилар. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM