Янгиликлар

ҲУНАРЛИ БЎЛИШНИ ИСТАСАНГИЗ...

Биринчи сектор ҳудудида яшовчи бандлиги бўлмаган фуқаролар билан бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокими Шерзод Раҳмонов мамлакатимизда меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталди. Жумладан, ихтисослиги бўлмаган фуқароларни касбга ўқитиш, иш билан таъминлаш мақсадида туманда фаолияти йўлга қўйилган касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, у ерларда яратилган шароитлар хусусида сўз юритди.

ИЧКИ ЙЎЛЛАР РАВОН БЎЛАДИ

“Дедан” маҳалласининг ички кўчаларига асфальт ётқизилмоқда. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари шу ҳудудда 2560 метр йўлни асфальтлашни режалаштиришган.
Бугун туман ҳокими в.б. Шерзод Раҳмонов йўлсозлар томонидан олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

ЎҚУВ-СЕМИНАР

13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғи Асқар Умаров, туман ҳокими в.б Шерзод Раҳмонов, маҳалла раислари иштирокида ўқув-семинар ўтказилди.

2015-2020 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM