Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси Абдулла Орипов ҳамда Мутал Бурҳонов томонидан яратилганини кўпчилик билади. Афсуски, герб муаллифи ҳақида бундай деёлмаймиз.

 Давлатимиз герби 1992 йилнинг 2 июль куни Олий Кегашнинг Х сессиясида қабул қилинган бўлиб, унинг муаллифи графикачи-рассом Анвар Мамажоновдир.

БАЁННОМА РАСМИЙЛАШТИРИЛДИ

Туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси бўйича назорат инспекцияси инспекторлари томонидан кузатув рейд тадбирлари ўтказилмоқда. 
Тадбир давомида "Тепақўрғон" МФЙ фуқароси Н.М ўз уйида ҳосил бўлган қаттиқ маиший чиқиндиларни маҳалла ҳудудига белгиланмаган жойга ташлаганлиги аниқланди. Фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди, албатта.

ҚОИДАБУЗАРЛАРГА МАЪМУРИЙ ЖАРИМА

Туман ИИБ ходимлари томонидан карантин қоидаларига риоя қилмаган ҳайдовчи ва пиёдаларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда.
Қанчалик огоҳлантиришга қарамай йўловчи машиналар эгалари қоидаларни менсимаётгани ачинарли ҳолдир.

 

 

 

 

ДЕЗИНФЕКЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА

Туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари коронавирус  инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида кескин чоралар кўрмоқда. Бозорлар, бекатлар, ташкилот, муассаса бинолари, шу каби аҳоли хонадонларини дезинфекциялаш билан бирга, карантин қоидаларига қатъий амал қилиш, шахсий гигиенага риоя этиш лозимлиги ҳақида фуқароларни огоҳлантириб боришяпти.

“Бир маҳалла бир маҳсулот”

“Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида “Бир маҳалла бир маҳсулот” тамойили асосида амалий ишга қўл урилди. Ишсиз оилалар бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш мақсадида вилоят назорат тафтиш бошқармаси томонидан 15 та оилага 4 қутидан 60 қути асалари тарқатилди.

2015-2020 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM