Янгиликлар

ТУМАН ҲУДУДИЙ ТИББИЙ КОМИССИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ

                Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги ПҚ-4618-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан туман ҳокимининг 2020 йил 2 мартдаги 24-Ф-сонли фармойиши қабул қилинди.

 “МАЪНАВИЯТ СОАТИ”

                   Туман бош имом-хатиби Дилмурод Бектамишов бошчилигидаги бир гуруҳ имом хатиблар “Мирараб” жомеъ масжидида номозхонлар орасида маънавият соатини ўтказдилар.

                      Бунда Д.Бектамишов ислом динининг фақат ва фақат эзгуликка хизмат қилиши, маънавиятни тарғиб қилиш ҳақида сўз юритди.

НАРПАЙЛИК ЁШЛАР ЗИЁРАТДА

          Ички туризмни ривожлантириш борасида бир қанча ишлар олиб борилмоқда. Шу кунгача Бухоро, Хива шаҳарларига туманимиз нуронийларининг саёҳати уюштирилди. Наврўз байрами олдидан эса 100 нафарга яқин  ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларидан иборат нарпайлик ёшлар Самарқанд шаҳрида саёҳатда бўлдилар.

8500 ТУП МЕВАЛИ ДАРАХТ

                 Кўклам ерга уруғ қадаш мавсуми. Шу билан бирга боҳорги ишлар бошланиши ҳамдир.  Ер текислаш, сув йўлларини тозалаш, кўчат экиш дегандек.  Бугун далага разм солсангиз кўчат экиб боғ яратишга ошиқаётганларни кўрасиз. Чунки баҳорнинг илк кунларида экилган ҳар қандай ниҳол илдиз отиб, кўкка бўй чўзади.

2015-2020 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM