Янгиликлар

МАҚОМ КЕЧАСИ

Туман ҳокимлиги маданият бўлими ҳамда 27-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамкорлигида “Мақом кечаси” ўтказилди. 

Тадбирга томошабин сифатида “Тепа” маҳалласи аҳли, уюшмаган ёшлар таклиф этилди. Маданият бўлими санъаткорлари, мусиқа мактабнинг ўқувчи ва устозлари томонидан янграган мақом ашулалар барчага бирдек манзур бўлди, албатта.

ЁШЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Туман прокурори – иккинчи сектор раҳбари Камолиддин Жавданов "Чархин" маҳалласида яшовчи ёшлар ва тадбиркорлар билан учрашди.

Учрашув давомида сектор раҳбари ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида тўхталиб, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш орқали иш ўринлари яратиш юзасидан сўз юритди. 

МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича олиб борилаётган ишларни доимий ўрганиб бормоқда. Бу сафар  “Нарпай” маҳалласининг Қорахитой қишлоғида бўлиб, фуқароларнинг муаммоларини ўрганди.

Муносабат

МУАММОНИ ҲАЛ ЭТИШ ЧОРАСИ КЎРИЛГАН

Ижтимоий тармоқда “Ваъда берилур, бажарилмас” сарлавҳаси остида хабар тарқалди. Бунда Нарпай туман ҳокими Қорахитой қишлоғига аҳоли мурожаатларини тинглаш мақсадида келиши айтилган, аммо негадир келмаганлиги  баён этилган.

ҲАМЖИҲАТЛИКДАГИ ҲАРАКАТ

Туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси, “Тоза ҳудуд” ДУК ҳамда ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ҳамжиҳатликда иш олиб боришмоқда. 

Бу гал “Манғит” маҳалласи ҳудудида ариқ ёқасига  аҳоли томонидан  ташланган турли хил чиқиндилар махсус техника ёрдамида ташиб чиқарилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM