Янгиликлар

ЎҚУВ СОАТИ

Нарпай тумани ҳокимлигида видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги аппарати ходимлари, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

ВИЛОЯТ СУДЛАРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ

Бугун “Ноғорахона” маҳалласида  жиноят ишлари бўйича вилоят судининг раиси Олимжон Ҳайитов, туман судининг раиси Олимжон Мейлиев, шу каби маъмурий ва фуқаролик ишлари бўйича вилоят судлари раислари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди. 

Сайёр қабулда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, қонунчиликка киритилган ўзгаришлар юзасидан  сўз юритилди.

ОБОД ҚИШЛОҚЛАРДА ИШ ҚИЗҒИН

Республика ишчи гуруҳи  вакиллари туманимизда бўлиб, “Обод қишлоқ” дастури доирасида ободонлаштирилаётган “Қозиёқли” ва “Бирлик” маҳаллаларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

 Шу каби туман мутасаддиларига бу борада бажарилиши лозим бўлган галдаги вазифалар юзасидан ўз тавсияларини берди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM