Янгиликлар

ЧИНАКАМ ФИДОЙИ ИНСОН ЭДИ

Таниқли раҳбар, фидойи зиёли, садоқатли дўст Аъзамхон Усмонович Баҳромовнинг бевақт вафоти Самарқанд вилояти жамоатчилиги учун оғир йўқотиш бўлди. Чунки бу инсон вилоятда ишлаш чоғида эзгу фазилатлари билан одамлар кўнглидан жой олган эди. Ғаллаоролда зиёли оилада туғилиб ўсган, яхши тарбия олган А.Баҳромов Тошкентда ўқиб, илм йўлидан бориб олимлик салоҳиятига эришди. Сўнг Вазирлар Маҳкамасида оддий ходимликдан бўлим ва котибият мудири, вазир ўринбосари даражасига эришди. 

САМАРҚАНД ШАҲРИ КУНИ ҚАНДАЙ НИШОНЛАНДИ?

1996 йил 18 октябрь куни – Соҳибқирон Амир Темурнинг 660 йиллик юбилейида Самарқанд шаҳри «Амир Темур» ордени билан тақдирланган ва ушбу сана “Самарқанд шаҳри куни” деб белгиланган эди. Чорак асрдирки, бу кун вилоятимизда кенг нишонланиб келинмоқда.
Куни кеча бўлиб ўтган байрам тадбирида Нарпайлик тадбиркор деҳқонлар, маданият ходимлари ва бошқалар иштирок этдилар.

 

 

ОНА ТИЛИМ – ЖОНУ ДИЛИМ

Ўзбек тили байрами олдидан Ёшлар ишлари агентлиги Нарпай тумани бўлими ҳамда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг туман бўлими ҳамкорлигида иншолар танлови ташкил этилди.  Уч босқичли танловнинг иккинчи босқич ғолиблари қаламкаш ижодкорлар билан “Китоб олами”  ёшлар кутубхонасида ўтказилган маҳорат дарсларида иштирок этдилар.

Каттақўрғон тумани ҳокими вафот этди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими  Аъзамхон Бахрамов 60 ёшида вафот этди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, А.Баҳромов 2020 йил 19 октябрь куни Тошкент шаҳрида дафн этилади.

МУНОСИБ РАҒБАТ

Туман ҳокими ўринбосари Жасур Шодиев “Қорасироқ техникаси” ММТПга қарашли фермер хўжаликлари далаларида бўлиб, йиғим-теримда фаол иштирок этаётган бир қатор илғор теримчиларни туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирлади.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM