Янгиликлар

#Сессия

24 октябрь куни, соат 12:00 да халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги – 14-сессияси чақирилмоқда. Тадбир туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтади.
Сессияда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳамда бошқа масалалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. Мавзу юзасидан туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг ҳисоботи кутилмоқда.

Эртага Нарпай тумани Ноғорахона маҳалласи ҳудудида табиий  газ таъминотини вақтинчалик тўхтатилади.

“Зирабулоқ” магистрал газ қувурлари бошқармаси томонидан  “НАРПАЙ-1» ва “НАРПАЙ-2”  Газ тақсимлаш станциясида куз-қиш мавсуми олдидан таъмирлаш ишларининг олиб борилиши сабабли жорий йилнинг 20-октябрь куни соат 08-00 дан соат 17-00 гача  Ноғорахона маҳалласи ҳудудида, ижтимоий соҳа объектларида, “Сартаъминот”, “Оқтош Диёрбек нур” МЧЖларга қарашли АГНКС ларда табиий  газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

РАҒБАТ – УНУМДОРЛИК КАФОЛАТИ

Рағбат, манфаат бор жойда иш унуми ҳам юқори бўлади, албатта. Шу боис корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари дала меҳнаткашларини қўллаб-қувватлашда давом этишмоқда. Бугун туман ҳокимлиги молия бўлими ҳамда бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими раҳбарлари “Маҳаммади” фермер хўжалиги далаларида бўлиб, пахта теримида фаол иштирок этаётган теримчиларга совғалар улашишди.

МАВЗУГА ОИД СУҲБАТЛАР

Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўқувчиларнинг мактабларга келиб-кетишлари, карантин қоидаларига риоя этишлари доимий равишда назорат қилиб борилмоқда. Шу каби ўқувчилар билан ушбу мавзуда суҳбатлар ўтказиляпти.

“АГРОБАНК” ТЕРИМЧИЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРМОҚДА

Пахта йиғим-терими авжида. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг таъбири билан айтганда, манфаат одамларни далага олиб чиқмоқда. Теримчилар терим пулларини вақтида олаётгани, шу билан бирга илғорлар доимий равишда рағбатлантириб борилаётгани бунинг исботидир.
АТБ “Агробанк” Нарпай филиали ходимлари мавсум бошидан буён теримчиларга совғалар улашишмоқда. Бу гал улар “Ҳақиқат” массивидаги кунига 100 килограммдан ошириб пахта тераётган теримчиларни тақдирлашди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM