Янгиликлар

СЕКТОР РАҲБАРИ ВА ЁШЛАР

Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Отабек Деҳқонов “Халқабод” маҳалласида яшовчи  ёшлар билан учрашув ўтказди. Учрашувда  ёшлар ўзларининг таклиф ва муаммолари билан мурожаат этдилар. Кўтарилган масалаларнинг аксарияти мутасаддилар ёрдамида жойида ечимини топди.

 

ВЕЛОМАРАФОН

“Саломатлик куни” муносабати билан туманимизда “Пандемияни спорт билан енгамиз” шиори остида веломарафон ўтказилди. Марафонда тумандаги ташкилот, муассасалар ходимлари, ёшлар иштирок этишди.

Бугун соат 12-00 да Халқ депутатлари Нарпай туман Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтади.

Кун тартиби:
1.  Нарпай туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорларда нархлар барқарорлигини сақлаш юзасидан туман сектор раҳбарларининг ҳисоботлари;
2.  Нарпай тумани Маъмурий ҳамда Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди раисларининг 2020 йил тўққиз ойи давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида ҳисоботлари

ТАДБИР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ички ишлар органларида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида иш фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида 15 октябрдан 15 ноябрга қадар  “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги эълон килинган. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM