Янгиликлар

"Қизлар тарбиясида оналарнинг масъулияти" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Мухаммадиева ҳамда ёши улуғ онахонлар иштирокида туман халқ таълими бўлимига қарашли 29-умумтаълим мактабда "Қизлар тарбиясида оналарнинг масъулияти" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда оналарнинг эътиборсизлиги туфайли ёмон йўлларга кириб кетаётган қизларнинг ҳаётларидан саҳна кўринишлари акс эттирилди.

Ёшлар билан ўтказилган бизнес тренинг

Нарпай туманида ёшларни кенг қўллаб-қувватлаш, уюшмаган ёшлар ва хорижда меҳнат қилиб қайтган шунингдек, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини фаол тадбиркорлик сари бошлаш мақсадида туман ҳокимлиги 1-секторида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ҳамда бизнес тренинг ташкил этилди.

"Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди

Туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Мухаммадиева иштирокида барча умумтаълим мактабларнинг маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарлари, психологлар, ҳамда умумтаълим мактабларининг хотин-қизлар қўмиталари раислари билан биргаликда "Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш танқидий ва таҳлилий тарзда бўлди.

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM